•  300 млн АҚШ доллари – Осиё тараққиёт банки заёми;
•  230,7 млн АҚШ доллари – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити;
•  27,3 млн АҚШ доллари экв. –«Ўзбекэнерго» АЖнинг ўз маблағлари;
•  120,2 млн АҚШ доллари экв.– Ўзбекистоннинг имтиёзлар ва преференциялар кўринишидаги ҳиссаси.
 
Халқаро тендер савдолари якунлари бўйича «Ўзбекэнерго» АЖ «Нyundai Engineering Co. Ltd.» ва «Нyundai Engineering & Construction Co. Ltd.» компаниялари консорциуми билан иккита буғ-газ қурилмаларини “фойдаланишга тайёр ҳолда” қуриш юзасидан контракт тузди. Кейинчалик оптималлаштиришни инобатга олган ҳолда контрактнинг умумий суммаси 103,96 млн евро ва 318,1 млн АҚШ долларини ташкил этади.
 
Қарор билан қатор ташкилий масалалар тартибга солинган. Лойиҳа қатнашчиларига давлатнинг солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялари  тақдим этилди.