Ресурсларни тежаш

Фото: Trendymen

Келгусида табиий ресурсларни тежашимизга тўғри келади. Айниқса сувни. Мана бундай имконият турганда идиш ювишга не ҳожат!

 

Электр жиҳозлар

Фото: Trendymen

Қисқа ёки ноқулай жойлашган зарядка. Девор олдида ўтириб, қимматбаҳо гаджетини ушлаб ўтиришдан кимлар "азоб чекмаган" дейсиз?! 3017 йилнинг ушбу лайфхакини эътиборга олиб қўйинг.

 

Қуёшдан ҳимоя

Фото: Trendymen

3017 йилга бориб озон қатлами юпқалашиб кетади. Терингизни қуёш нуридан қандай ҳимоя қилиш мумкин? Бу киши аниқ жавобни билади.

 

Метро

Фото: Trendymen

Метрода кетаётиб, бўйиннинг кескин ҳаракатдан уйғониб кетиш кишини толиқтиради. Энди қўрқмасангиз ҳам бўлади, бунинг ҳам йўли топилди.

 

Тезлик

Фото: Trendymen

Транспорт тирбандлиги даври ҳам ўтмишда қолади. Тезлик, маневрлик, қулайлик - бир сўз билан айтганда, келажак самокати.

 

Телепортация

Фото: Trendymen

Сиз иккинчи қаватдасиз, телефон зарядкаси эса биринчи қаватда. Итингиз бўлса, қуйидаги лайфхакдан фойдаланинг.

 

Келажак аватарлари

Фото: Trendymen

3017 йилда ижтимоий тармоқларнинг талаблари тубдан ўзгаради. Ҳеч қандай аҳмоқгарчиликларсиз, фақат супертехнологик аватарлар.

 

Болаларга ғамхўрлик қилиш

Фото: Trendymen

Болалар - бизнинг борлиғимиз. Ҳар бир инсон болаларга ғамхўрлик қилиши керак, ҳатто болаларнинг ўзи ҳам, мана улар буни қандай уддалашади.

 

Органик егулик

Фото: Trendymen

3017 йилга бориб бундай органик егуликлар билан озиқланиш кераклигини бутун сайёра англаб етади. Ширин лимонадлар дейсизми? Худо сақласин! Фақат табиий ичимликлар.

 

Бир умрлик чирой

Фото: Trendymen

Бўянишга, ўзингизга зеб беришга анча вақт сарфлайсизми? Сабр қилинг. Минг йилча кейин бари ўзгача бўлади. Бир умрлик чирой - фантастика эмас.

 

Ёғ сачрашидан ҳимоя

Фото: Trendymen

Қизиб турган ёғнинг аяб ўтирмаслиги умрида бир марта бўлса-да мазали таом пиширган ҳар бир инсонга маълум. Сабрнинг ҳам  чегараси бор, дейди 3017 йил технологияси.