Машҳур бренднинг янги қурилмасига талаб у қадар катта бўлмаётганига доир хабарлар тўлқини фонида Apple'нинг қимматбаҳо қоғозлари нархи пасайди. Таъкидланишича, дунёнинг кўплаб мамлакатларида iPhone 8 сотувларига нисбатан iPhone 7 смартфони муваффақиятли сотилмоқда. Манбаларнинг хабар беришича, корпорация штаб-квартирасида жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойидан iPhone 8 смартфонини ишлаб чиқариш суръатларини пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Экспертларнинг тахминларига кўра, корпорациянинг ярми iPhone 8 ва iPhone 8 Plus смартфонларини ишлаб чиқариш билан банд, иккинчи ярми эса iPhone X ва Watch ақлли соатларини ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. 

Буюртмалар ва реал савдолар ҳажми пасайганидан кейин ишлаб чиқаришнинг 60-70 фоизи йил охирига бориб янги моделни ишлаб чиқаришга йўналтирилади. iPhone X релизи ноябрь ойи бошига мўлжалланган, гаджет энг янги Face ID технологияси билан таъминланади, смартфон сотувларининг илк босқичида ўткир танқислик кузатилиши тахмин қилинмоқда.