Маълум қилинишича, бу балиқ ҳозиргача тутилган энг чуқурда яшовчи балиқдир. У кўринишидан шишиб кетган товуқ филесини эслатиб юборади. Олимларнинг таъкидлашича, балиқлар экстремал шароитлар учун мослашмагандек кўринса-да, бироқ номаълум сабабларга кўра 8 км чуқурликда жуда яхши яшаб келмоқдалар.

“Улар бундай экстремал муҳитда яшаш учун бақувват кўринмасалар-да, бироқ бу борада анча муваффақиятга эгалар”, деб айтган Вашингтон университетидан Маккензи Жерринжер.

Тадқиқот давомида денгиз шилимшиқлари креветкалар ва майда қисқичбақасимонлар билан озиқаланишлари аниқланган.