"Бугун Федерал хавфсизлик хизмати ва ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси қўшма рейдлар давомида радикал кайфиятдаги шахслар томонидан ташкил этилган махфий босмахонани аниқлади. У ерда барча нарса: миграция карталаридан тортиб ишлаш учун патентларгача, дипломлар, касаллик варақалари, талабалик гувоҳномалари ва шунга ўхшаш нарсалар тайёрлаб келинган", - дея айтиб ўтди манба.

Фото: РИА "Новости"

Унинг сўзларига кўра, полиция “Сохта акциз маркаларини тайёрлаш ва ўтказиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу борада бошқа тафсилотлар ҳозирча очиқланмаяпти.