Иккинчи сценарий "сохта янгиликлар Facebook'ни йўқ қилади" номини олган. У сўнгги вақтларда Facebook ҳам, бошқа техник компаниялар ҳам сохта хабарлар тарқалишини тўхтата олмаётганига асосланган. 

Учинчи сценарий криптовалюталарга тегишли. Унга кўра, биткоин анъанавий валюталарга алмаша бошлайди, блокчейн эса одатий банк операцияларини сиқиб чиқара бошлайди. 2028 йилга бориб анъанавий тушунчадаги банклар бўлмайди, биткоин курси эса 1 миллион долларга етади. 

Шунингдек эҳтимолий салбий сценарийлар орасида — КХДР томонидан ракета ҳужуми, Буюк Британия ҳукумати тепасига социалист Жереми Корбиннинг келиши ва социализм машҳурлигининг ошиши, Европадаги "авлодлар уруши", Хитой билан савдо уруши ва электромобиллар машҳурлиги сабаб "нефть даври"нинг тугаши кабиларни қайд этиш мумкин.