Эрдўған маъмуриятининг маълум қилишича, Эрдўған бу давлатларга 24-27 декабрь кунлари ташриф буюради.
Ташриф вақтида икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликнинг барча жиҳатлари, халқаро масалалар кўриб чиқилади. Шунингдек, турли соҳаларда ҳамкорлик ҳақидаги келишувлар имзоланиши режалаштирилган.
Туркия президенти ташрифи доирасида бизнес-форумлар ташкиллаштирилади, тадбиркорлар иштирокида учрашувлар бўлиб ўтади.


