Хабарга кўра, Ар-Риёдга ташриф билан келган Ҳаририйни истеъфо ҳақидаги баёнотидан бир кун аввал уй қамоғига олишган. У ерда унинг телефонини тортиб олиб қўйишган ва тан соқчиларсиз қолдиришган. Шундан сўнг Ҳаририйга ўз ваколатларини топшираётгани тилга олинган баёнот матни берилган.
Аввалроқ турли ОАВ Саудия Арабистони ҳукумати Ҳаририйни куч билан ушлаб тургани ҳақида ёзганди.
Бироқ NYT’нинг таъкидлашича, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон «ҳибсга олиш» ташаббуси билан чиққан. Шу тариқа у Эроннинг минтақадаги обрўсини чеклаб қўймоқчи бўлган.
Лекин, газетанинг таъкидлашича, бин Салмоннинг режалари охиригача амалга ошмай қолди, сабаби Ҳаририй атрофидаги вазият унга эътиборнинг яна кучайишига олиб келди. Бундан ташқари, у ноябрь ойининг охирида Ливан бош вазири лавозимини тарк этмасликка қарор қилгани ҳақида маълум қилди.



