Б.З.нинг сўзларига кўра, у 63-сонли йўналишдаги автобусда ҳайдовчи бўлиб ишлаши, 28 декабрь куни соат тахминан 21:30ларда “Ботаника боғи” бекатига етиб келган вақтида автобусга икки нафар номаълум шахслар чиқиб, унинг ўнг оёқ қисмига пичоқ билан тан жароҳати етказганликлари ва автобус ғазнасида йиғилган 800.000 сўм миқдоридаги пулларни эгаллаб олганликларини маълум қилган.

Бироқ, Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг қатъий саъй ҳаракатлари ва юксак касб маҳорати натижасида, ушбу ҳодиса аслида бошқа кўринишда содир этилганлиги маълум бўлди. Жумладан Б.З. ғаразли, паст ниятда кўчада бўлган катта миқдордаги қарзини тўлаш мақсадида, ўзи бошқариб келган автобуснинг фаолиятидан тушган пулларни эгаллаб олишни режалаштириб, ушбу босқинчилик жиноятини таниши Д.Б. билан биргаликда саҳналаштирганлиги ва ўз қилмиши ишончли бўлишини таъминлаш мақсадида ўзига ўзи пичоқ билан тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.З. ва Д.Б.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.