«Ҳозир, афтидан, бойкот каби сўзларни ишлатмаслик муҳим. Нима бўлган тақдирда ҳам ХОҚ билан мулоқотни давом эттириш лозим. Вазият оддий эмас ва ҳаттоки, кўпроқ, мураккабдир, бироқ бу мулоқотни тўхтатиш керак, дегани эмас. ХОҚ билан гаплашиш ва ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишимиз даркор», - дея Песковнинг сўзларини келтиради ТАСС.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўшма Штатларнинг компьютер хавфсизлиги соҳасида иш олиб борувчи ThreatConnect Inc компанияси махсус баёнот билан чиққанди. Унда рус ҳакерлари Пёнгчангдаги Олимпиада вақтида допингга қарши агентликлар сайтларига ҳужум қилиши мумкин экани ҳақида сўз юритилади.



