Ўзбекистон республикаси президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.
Ҳужжат билан белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг дастури доирасидаги туристик-экскурсион турларининг тўлови билан боғлиқ харажатлар тенг баробар асосда қуйидагилар ҳисобидан қопланади:
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ўз маблағларидан – таълим муассасалари ўқувчилари учун;
Ўз маблағлари, Иш берувчиларнинг ўз маблағлари (бюджет ташкилотлари қисмида – ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари) ва коллектив шартномалар бўйича бошқа маблағларга мувофиқ – ташкилотлар ходимлари учун;
Хайрия маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳар йиллик параметрларида кўзда тутилган маблағлар – етим болалар, кам таъминланган оилалардан бўлган болалар, ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг умумий сонидан камида 20 фоизлик қамраб олиш билан;
Ўз маблағлари, «Нуроний» Ўзбекистон фахрийларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамғармасининг ўз маблағлари ва хайрия маблағларидан – пенсионерлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун;
Ўз маблағлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва хайрия маблағларидан – фаол аёллар учун;
Ўз маблағлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағларидан – маҳалла фаоллари ва ёш оилалар учун.
Белгиланишича, Дастурда қатнашиш ихтиёрий равишда.



