Хабарлар рақамлар кетма-кетлигидан иборат бўлиб, уларда гўёки ҳимоя остида ишловчи КХДР агентлари учун маълумотлар шифрланган. Уларни узатиш учун рақамли радиостанциялардан фойдаланилади — бирор мамлакат ёки ташкилотга тегишлилиги ишончли ўрнатилмаган қисқа тўлқинли радиостанциялар.
Нашр эътибор қаратган хабарлар тахминан КХДР ҳудудида жойлашган ва "Пхеньян радиоси" номи билан ҳам танилган V15 радиостанцияси эфирида чиққан.
2016 йилнинг июлида ҳам шунга ўхшаш хабарлар қайд этилган эди. Сеулда сирли шифрларни узатиш акциясини психологик ҳужум сифатида баҳолашди - Пхеньян гўёки бу хабарлар орқали Жанубий Кореяни қўрқитиб, маҳаллий ҳукуматни КХДР агентлари сонини текширишга мажбур қилмоқчи.



