Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йил бўйича жорий нархларда Ўзбекистон Республикаси ЯИМи 249 триллион 136,4 миллиард сўмни ташкил этган ва 2016 йилнинг мутаносиб даврига нисбатан 5,3 фоизга ўсган. ЯИМ индекс-дефлятори 2016 йил нархларига нисбатан 118,9 фоизни ташкил этган.

2017 йил якунларига кўра аҳоли жон бошига ЯИМ 7 миллион 692 минг сўмни (939,5 доллар) ташкил этган, бу 2016 йилга нисбатан 3,6 фоизга кўп демакдир.

ЯИМ ўсишига хизматлар соҳаси энг катта ҳисса қўшган бўлиб, у аввалги йилга нисбатан 6,9 фоизга ўсган.

2017 йилда ЯИМ таркибий тузилмасининг умумий ҳажмида мулкчилик шаклларига кўра иқтисодиётнинг нодавлат сектори улуши 81 фоизни ташкил этган. Давлат сектори улуши эса 19 фоиз.