Шунингдек, виза режими бекор бўлган давлатлардан қатновлар сони оширилади, Тошкент шаҳридан ташқари Бухоро, Самарқанд, Урганч, Навоий ва Қарши шаҳарларига ҳам тўғридан-тўғри рейслар очилади.
Бундан аввалроқ, Шавкат Мирзиёевнинг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида «Қарши» халқаро аэропортини «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси таркибидан чиқариш ва унинг ҳудудида «Очиқ осмон» режимини жорий этиш, шу жумладан, лоукостер авиакомпанияларини жалб қилиш белгиланганди.
Бундай режимга кўра, аэропорт исталган авиакомпания самолётларини қабул қилиши мумкин бўлади.



