Профессор Чинг Ку Канг бошчилигидаги тадқиқотчилар жамоаси янги қувват манбаи асоси сифатида олинган графен сиртида толасимон полимер занжирлар ва металлоксид нанокатодларни бирлаштиришди. Графенни унинг тузилиши қувват тўпловчи майдонини ошириши ва демак, бунинг натижасида аккумулятор сиғими ошиши сабабли танланган.

Фото: newatlas.com

Қурилма стандарт ток кучидан 100 марта кучлироқ ток кучида қувватлана олади, унинг тўлиқ қувватланиши учун кам қувватли USB-разъём қўлланганда ҳам бор-йўғи 20-30 сония вақт талаб этади.

Муҳандисларнинг фикрича, уларнинг ихтироси нафақат тез қувватланади, балки узоқроқ ишлайди. Бундан ташқари, у барқарорроқ ва экологик тозароқ бўлиб, бундай аккумуляторни яратишнинг осонлиги у яқин орада оммавий равишда ишлаб чиқарилишига умид беради.