Таъкидланишича, мактаб директори Дэвид Ҳельсель бундай қарор ҳақида мактаб таълими масалалари бўйича давлат қўмитаси йиғилиши давомида маълум қилди.

«Агарда қуролланган жиноятчи бизнинг синфхоналаримиздан бирига киришга уриниб кўрса, у тошлар билан қуролланган талабалар тўла хонага дуч келади. Ҳамда уни тошбўрон қилишади», - дея айтиб ўтди Ҳельсель.

Унинг таъкидлашича, бундай қарор сўнгги икки йил давомида тайёрланди ва Паркленддаги мактабда юз берган отишмага ўзига хос жавоб эмас. Тошлар мактабга яқин ердаги дарёдан терилмоқда. Шунингдек хабар берилишича, болалар тошлардан эркин фойдалана олмайди, сабаби улар алоҳида вазиятлар учун сақланади.