Вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизматининг KUN.UZ’га маълум қилишича, халқаро аҳамиятдаги М39 — Алмати–Тошкент–Термиз автомагистралининг вилоят ҳудудида ўтувчи йўлининг транспорт воситалари қайрилиб олиши учун мўлжалланган қисмларида интерсив нур қайтарувчи 4.2.1 — «Тўсиқни ўнгдан четлаб ўтиш» ва 8.22.1 — «Тўсиқ» йўл белгилари билан жиҳозланмоқда.
Мазкур йўл белгилари куннинг қоронғи пайтида ва ноқулай об-ҳаво шароитларида кўриш масофасининг қисқариши туфайли ҳайдовчига тўсиқни узоқ масофадан пайқаш имкониятини яратади ҳамда тўсиққа бориб урилиш билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг кескин камайишига хизмат қилади.
Ўз мухбиримиз



