Автобус дарахтнинг паст жойлашган шохлари остидан ўтаётганда шохлар автобуснинг 2-қаватида ўтирган сайёҳларга шикаст етказган.
Бельгиялик 62 ёшли эркак ва испаниялик 37 ёшли аёл сайёҳ воқеа жойида ҳалок бўлган. 6 киши: британиялик 2 бола ва эркак, германиялик 2 аёл ва италиялик бир аёл жиддий жароҳат олган.
Воқеа жойига тез тиббий ёрдам машиналари етиб келган. ЙТҲ оқибатида 49 нафар сайёҳ ва мальталик ҳайдовчига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мальта бош вазири Жозеф Мускат ҳалок бўлганлар оилаларига ўз ҳамдардлигини билдирди.


