Умуман олганда, айнан ороллардан иборат экзотик мамлакатларнинг иқтисодиёти туризмга боғлиқ. Масалан, Сейшел оролларининг ЯИМига саёҳатчиларнинг қўшган улуши — 26,4 фоизни, Баҳама оролларида — 19 фоизни, Сент-Люсияда — 15 фоизни ташкил этади.
Европада туризмга ҳаммадан кўпроқ боғланиб қолган давлатлар Мальта (ЯИМнинг 14,2 фоизи), Черногория (11 фоиз) ва Хорватия (10,9 фоиз) саналади.

Ўтган йил якунларига кўра туризмга боғланиб қолмаган давлатлар ўнлигидан Конго, Папуа – Янги Гвинея, Ўзбекистон ва Молдова каби давлатлар ўрин олган. Ўзбекистоннинг ЯИМида туризмдан келадиган даромад 0,93 фоизни ташкил этган холос.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов мамлакат ялпи ички маҳсулотида туризм улушини яқин йиллар ичида 5 фоизга кўтариш вазифаси қўйилганини айтиб ўтган эди.


