Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси очилиши муносабати билан йўллаган табрик хатида айтиб ўтган, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Эслатиб ўтамиз, 19 апрель куни Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси очилиши бўлиб ўтди. Умумий қиймати 3 миллиард доллардан ошадиган мазкур лойиҳа “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси ва Россиянинг “Лукойл” компания ҳамкорлигида амалга оширилди.



