Сурия бўйича халқаро конференция Сурия ҳокимият вакиллари иштирокисиз ўтади, деб хабар беришди ЕИ Кенгашидагилар. «На режим, на оппозиция конференцияга таклиф этилди», — деган журналистларга ЕИ вакили.

Бироқ, дипломатнинг айтишича, Суриядаги фуқаролик жамиятлари вакиллари бўлажак конференцияга таклиф этилган. «Сурия ва минтақадан 200 дан ортиқ нодавлат ташкилотлар Брюсселга тўпланишади», — деган у.

«Гуманитар жиҳатдан конференциядан мақсад — Сурия халқи ва минтақага халқаро кўмак бериш», деди ЕИ Кенгаши аъзоси.

ЕТ вакилининг айтишича, Европа иттифоқи халқаро ҳамжамият донорлик конференцияси якунларига кўра Сурияга 6 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ миқдорда маблағ ажратилишидан умидвор. «Ўтган йили 6 миллиард ажратилган эди. Умид қиламизки, бу йил кўпроқ маблағ йиғилади», — деди у. Дипломатнинг эслатишича, Сурияда можаролар бошланганидан буён ЕИ ва аъзо давлатлар Сурия халқи ва суриялик қочқинларга 10,6 млрд евролик кўмак кўрсатган.