Европа Иттифоқининг ички ишлар ва адлия кенгаши Брюсселдаги йиғилишда уни шу лавозимга тасдиқлади. У бу лавозимда Европол ижрочи директори Роб Уэйнрайтнинг ўрнини эгаллади. Европол раҳбари тўрт йиллик муддатга белгиланади.
"Менинг бу лавозимдаги асосий вазифам агентликка ишончни ошириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш. Бундан ташқари, Европолга аъзо мамлакатларнинг операцион эҳтиёжлари ва унинг Европа хавфсизлиги кун тартибидаги роли ўртасида мувозанат сақланишини таъминлаш зарур", - деди Болль лавозимга тайинланганидан кейин.
48 ёшли Катрин де Болль - мутахассислиги бўйича юрист, даставвал жандармерия, кейин эса криминал полиция офицери бўлган. 2012 йилда у Бельгия Федерал полициясининг бош комиссари бўлди ва бу лавозимда фаолият юритган биринчи аёл бўлди.



