Ҳужжатга кўра, 2019 йилнинг январига қадар «Чорвоқ» эркин туристик зонаси ҳудудида жаҳон талаб ва стандартларига жавоб берадиган, овқатланиш соҳасидаги McDonald’s, Starbucks, Burger King ва KFC каби халқаро брендлар тармоқларини яратиш масалалари кўриб чиқилиши керак.

Бу қарор ижроси учун ЭTЗ дирекцияси, Давлат туризм қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимияти масъул этиб тайинланди.

Бундан аввалроқ Тошкентда KFC’нинг илк ресторани очилиши ҳақида хабар берилганди.