Ирландия Конституциясига киритилган саккизинчи ўзгартириш 1983 йилда ҳам шундай аҳолининг катта қисмининг талаби билан амалга ошганди. Ўшанда она қорнида улғаяётган чақалоқ ҳар бир фуқаро каби яшаш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидланганди.
Аммо, 2012 йили Гелвей шифохонасида вафот этган 31 ёшли Савита Ҳалаппанавар воқеаси абортга қарши кураш кампаниясини авж олишига туртки берди. Гап шундаки, асли ҳиндистонлик Савита 17 ҳафталик ҳомиласи билан оғир дардни бошдан кечирди. Шифокорлар, қонунга мувофиқ, унинг ҳомиласини олиб ташламади. Референдум иштирокчилари айнан унинг сурати туширилган тамғалар билан абортга қарши курашиш бундай кечмаслигини уқтирмоқда.
Маълумотга кўра, ҳар йили 3,500 дан ортиқ ирланд аёллари ҳомиласини тушириш учун Буюк Британияга боради, яна 2000га яқин ҳомиладор аёл яширинча ва махфий клиникаларга мурожаат қилишга мажбур. Референдум мавзусида таъкидланишича, эндиликда ҳомиланинг биринчи даврида, шунингдек, ундан кейин кузатилиши мумкин бўлган муайян ҳолатларда ҳомилани олдириб ташлаш мумкин.



