Маълумотларга кўра, синовлар шарқий Одиш штати қирғоғидаги Абдул Қалам оролида жойлашган полигонда бўлиб ўтган. Бу ракетанинг олтинчи муваффақиятли синовларидир. Охирги синовлар 2018 йилнинг 18 январида ўтказилган эди.
Agni-V'ни ишлаб чиқариш Ҳиндистонга 25 миллиард рупий (480 миллион доллар)га тушди. Ракетадан шунингдек сунъий йўлдошларни орбитага олиб чиқишда ҳам фойдаланиш мумкин. Уч босқичли ракетанинг узунлиги - 17 метр атрофида, оғирлиги эса - 50 тоннага яқин.
Agni сериясидаги баллистик ракеталар Ҳиндистон мудофаа вазирлиги бошқарилувчи ракеталари ишланмалари комплекс дастури доирасида яратилган. Ҳозирда Ҳиндистон тасарруфида бундай ракеталарнинг тўрт тури мавжуд: Agni-I (700 км'гача парвозни амалга оширади), Agni-II (2 минг км'гача), Agni-III ва Agni-IV (2,5 минг км'дан то 3,5 минг км'гача).



