Натижада, автомашина йўловчилари, Зарафшон шаҳрида  яшаган П.Х. жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, ушбу шаҳарда яшаган С.Э. исмли аёл ҳамда унинг қизи мактаб ўқувчиси А.Р. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай улар касалхонада вафот этганлар.

Шу билан бирга, автомашина ҳайдовчиси Ш.Э. ва унинг қолган йўловчилари, Зарафшон шаҳрида яшовчи Г.Ў. исмли аёл ва унинг турмуш ўртоғи Бухоро давлат университети 1-босқич талабаси, Х.Р. жароҳат олганлиги сабаб касалхонага ётқизилган ҳамда уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.