Сочидаги "Фишт" стадионида кечган ўйин 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Роналду ўз жамоасининг барча голларини киритди.
Португалия терма жамоаси кейинги турда Марокашга қарши курашади. Учрашув 20 июнь куни Москвадаги "Лужники" стадионида ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00 да бошланиши режалаштирилган.




