Қизиғи шундаки, жонивор қаторасига иккита ўйиннинг ғолибини аниқ «топишга» муваффақ бўлган.
Ҳар бир ўйиндан олдин, мушукнинг олдига иккита товоқда овқат қўйилади. Уларга баҳсда иштирок этувчи жамоаларнинг байроқчалари бириктирилган. Мушук қайси товоқдан биринчи бўлиб овқат еса, ўйин ғолиби шу жамоа бўлиши тахмин қилинади.
Ахилл шу пайтгача иккита ўйинда башоратчилик қилди. Хусусан, у Россия - Саудия Арабистони (5:0) ва Марокаш - Эрон (0:1) ўйинларининг ғолибини аниқ «топишга» муваффақ бўлган.




