"Бернд Лено "Байер"дан "Арсенал"га ўтди. Унутилмас 7 йил учун ташаккур. Хайр, Бернд", – дея ёзган клуб раҳбарияти.
Трансфер тафсилотлари сир тутилмоқда. Аввалроқ The Telegraph 26 ёшли дарвозабон трансфери "Арсенал"га 25 млн еврога тушиши ҳақида ёзган эди.
Дарвозабон якунланган мавсум "Байер" сафида 38та учрашув ўтказиб, уларнинг 12тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.



