Маълумотларга кўра, айни дамда марказга беэътибор бўлмаган одамлардан кўп мурожаатлар келиб тушмоқда, улар марказдаги кишиларга қандай ёрдам кўрсатишлари мумкинлигига қизиқишмоқда.

Пойтахт ИИББда уй-жойсиз қолган кишилар нормал ҳаёт тарзига қайтишлари учун ҳар томонлама ёрдам зарурлигини таъкидлашмоқда. Бунда уларга ишга жойлашишда кўмаклашиш, уларни маънан ва руҳан қўллаб-қувватлаш кўзда тутилади. 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ  матбуот хизмати

Марказда маданий-оммавий тадбирлар - концертлар, адабиёт кечалари, кичик спектакллар, шунингдек психологик тренинглар ўтказишга иштиёқманд кишилар бўлса, Тошкент шаҳри ИИББ бундай имкониятни тақдим этишдан хурсанд бўлар эди, дейилади хабарда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ  матбуот хизмати

Реабилитация маркази шунингдек бу ердаги кишилар учун кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена воситалари (совун, шампунь, кир ювиш кукуни, тиш пастаси ва чўткалар, тароқлар, сочиқлар), кўнгилочар ўйинларни ташкил қилиш учун стол ўйинлари, китоблар кабиларни қабул қилади. 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ  матбуот хизмати

Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бошпанасизларга ёрдам кўрсатиш истагингиз бўлса, қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин:

366 01 01 (Марказ раҳбари Одил Ботиров);

290 04 75 (Марказ раҳбари ўринбосари Шуҳрат Баратов). 

Марказ манзили: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Чашма кўчаси, 3.