Бу давр 2017 йил 8 сентябрдан сайловлар ўтган 2018 йил 1 июлгача бўлган вақтни қамраб олади. Ҳаммаси бўлиб 152 сиёсатчи, жумладан турли лавозимларга 48 номзод ва турли лавозимдаги 371 давлат хизматчиси ўлдирилган.

Ўртача кунига 1,7 нафар сиёсатчи ва амалдор ўлдирилган. Уларга ҳужумларнинг умумий сони 1,2 мингтага етган. Сайловлар куни эса мамлакатнинг 26 та штатида 138 та ҳужум ва 7 та қотиллик қайд қилинган.

Сайловлар натижаларига кўра Андрес Мануэль Лопес Обрадор ғалаба қозонган. У 1 декабрда президент лавозимини бажаришга киришади. Обрадор жиноятчиликка қарши курашиш йўналишини куч ишлатишдан ижтимоий кураш томон ўзгартиришга ваъда берган.