Маҳаллий идоралар фавқулодда тартиб эълон қилиб, орол шимолидаги Иннаарсуит қишлоғи аҳолисига уйларини тарк этишни буюрган.
Қишлоқ аҳолиси айсберг эришни бошлаб, ундан тўлқин келтириб чиқариши мумкин бўлган муз бўлаклари ажралиб чиқишни бошлашидан хавфсирашмоқда.
“Бу ерда 180 киши яшайди, биз жуда хавотирдамиз”, деб айтган қишлоқ раиси Карл Петерсен.
Таъкидланишича, воқеа ортидан Гренландия фавқулодда хизматлари синчков кузатув олиб бормоқда.



