«Бу йилги тест синовлари олий таълим муассасасидан олиб чиқиб кетилди. Тест синовлари олий таълим муассасаси ичида бўлмайди. Олий таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглар жамоаси тест синовларида иштирок этмайди. Катта павильонларда, катта ёпиқ майдонларда тест олиш шароитлари яратилган», деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари 1 августдан 15 августга қадар ўтказилади.


