Гувоҳларнинг ижтимоий тармоқларда хабар қилишича, 15-20 маротаба ўқ товушларини эшитишган.
Таъкидланишича, камида саккиз киши шифохонага олиб кетилди. Жабрланувчиларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум.
Воқеа жойида полиция, ўт ўчирувчилар ва тиббиёт ходимлари ишламоқда. Ҳодиса тафсилотлари ва ҳужум қилган шахс ҳақидаги маълумотлар ҳозирча йўқ.



