«Ишга кетаётиб машина ер остига тушиб кетишини кўраман деб ҳеч қачон ўйламагандим. 40 минг доллар қувур ичига равона бўлди», — деди у журналистларга.

Машина эгаси бу даҳшатдан ҳали ҳам ўзига келолмаётганини айтди. 

«Ҳали ҳам ўзимга келолмаяпман, аммо омадли эканимдан хурсандман», — деди у.

Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳодисага кучли ёмғирлар сабаб бўлган. 

«Ярим соат ичида 63 миллиметр ёғин ёғиши натижасида ер остидан ўтган қувур 1,7 атмосфера босими остида қолган. Қувур бундай босимга дош беролмай ёрилиб кетган», — деди шаҳар ҳокимияти вакили.

2015 йилда худди шу чорраҳада ана шундай ҳодиса содир бўлганди. Ўшанда полиция автомобили ўрага тушиб кетганди.