Маълум қилинишича, йилнинг дастлабки уч ойлигида «ақлли» телефонлар бозорида сезиларли равишда тушиш қайд қилинганди. 

Canalys компанияси тақдим этган ҳисоботга кўра, йилнинг биринчи чорагида мамлакатда ишлаб чиқарилган смартфонлар 91 миллион дона бўлиб, ўтган мос даврга нисбатан 20 фоизга пасайганди. 

Айни пайтда Huawei бренди ва Honor суббренди остида ишлаб чиқарилаётган смартфонлар Хитой ички бозорининг 27 фоизини эгаллаган. Ушбу кўрсаткич Хитойдаги энг катта улушни билдиради. Мамлакат фуқаролари фойдаланаётган телефонларнинг 90 фоизини бешта йирик компания ишлаб чиқаради ва бу бозорда рақобат шиддат билан ўсиб бормоқда.