Жиноят 31 июль кундузи рўй берди. Гувоҳларнинг маълум қилишларича, икки ўғри ибодатхона ёнидаги қирғоқ бўйида уларни кутиб турган мотор қайиққа ўтириб қочиб қолган.

Карл IX'нинг тожи тилладан ишланган бўлиб, олмос, марваридлар ва кумуш билан безатилган. Ўғрилар уларни черковдаги сигнализация ўрнатилган эшиги берк хонадан олиб қочишнинг уддасидан чиқишган. Ҳозирча ўғриларни қидириш ишлари натижа бермаган.

2013 йилда жиноятчилар қирол Юхан III'нинг тожи ва скипетрини ўғирлашган. Бир неча кундан сўнг полиция аноним хабар ёрдамида уларни катта йўл четидаги сумкалардан топган.