Компания бу лойиҳада унга Microsoft корпорацияси ва Intercontinental Exchange компанияси ҳамкорлик қилишини билдирди. Улар криптовалюталарни сақлаш ҳамда алмаштиришга мўлжалланган Bakkt платформасини яратишади.
Starbucks ўз қаҳвахоналарида криптовалюталарни тўлов воситаси сифатида ўзи қабул қилмоқчи эмас. Воситачи сифатида Bakkt қўлланилади. У криптовалюталарни долларга автоматик равишда алмаштиради.
Ишлаб чиқарувчилар платформани шу йилнинг ноябрида ишга туширишни мўлжалламоқда. Starbucks ҳозирча Bakkt’га қачон уланишини маълум қилмади.



