Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 август сешанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаати инобатга олиниб, Қурбон ҳайитининг биринчи уч куни, яъни, 21-23 август кунлари байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланган.
Ўзбекистон президентининг 2017 йил 28 декабрдаги «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони 2-бандининг олтинчи хатбошисидаги «24 август - жумага» сўзлари «22 август - чоршанбага» сўзлари билан алмаштирилган.
Мазкур фармонда шунингдек 25 август шанбадаги дам олиш кунини 23 август пайшанба кунига кўчириш белгиланган эди.
Шу тариқа, 21–23 август кунлари 5 кун ишлайдиганлар учун, 21-22 август кунлари 6 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни бўлади.


