Ушбу жамоа охирги 25 йил давомида 3 марта банкрот деб топилган эди. Ўтган мавсумда у D Серия чемпиони бўлиб, юқорироқ лигага кўтарилган.

Quantocoin компанияси ҳиссадорларидан бири Пабло Дананинг таъкидлашича, криптовалюталардан фойдаланиш футболдаги коррупция даражасини камайтиришга ёрдам беради. У, шунингдек, компания ушбу хариди билан чекланиб қолмаслиги ва яна бошқа клубларни ҳам сотиб олиш ниятида эканини маълум қилган.