Мутахассисларнинг сўзларига кўра, спиртли ичимликлар ҳар 20 ўлим ҳолатидан биттасига сабабчи бўлар экан. Маст ҳолатда автомобиль бошқариш, зўравонлик қилиш, кўп касалликлар, жумладан, юрак-қон томир тизимининг бузилиши, жигар церрози ва саратоннинг айрим кўринишлари ана шу ўлим ҳолатларига мисол бўла олади. Бундан ташқари, алкоголь сил, ВИЧ ва пневмония каби касалликларга чалиниш хавфини оширади.
Алкоголь истеъмоли билан боғлиқ барча ўлимларнинг тўртдан уч қисми эркаклар ҳиссасига тўғри келади. Бундан ташқари, 20-29 ёшлилар ўртасидаги ўлим ҳолатларининг кўп қисми (13,5 фоиз) спиртли ичимликларни меъёрдан ортиқ истеъмол этиш ортидан келиб чиқади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш маълумотида айтилишича, бугунда 237 миллион эркак ва 46 миллион нафар аёл спиртли ичимликларга боғланиб қолганликдан қийналишмоқда. Шунингдек, 2,3 миллиард киши ҳар куни 33 грамм спирт истеъмол қилиши ҳақида ҳам маълумот келтирилган.


