Йўл Мавританияга тегишли ва Зуэратуни Нуадибу порти билан боғлайди. Унда узунлиги 3 километр бўлган товар поездларида фақат ишчилар ҳаракатланади. Бу одамлар нима билан банд? Улар темир рудасини ёввойи жазирамага олиб боришади.
Одамлар томда, баъзида эса қазилма билан бир контейнерда кетишади. Бу ерда ана шундай усулда ҳаракатланадиган кўплаб савдогарларни учратиш мумкин.
Ҳарорат - деярли 50 даража иссиқ. Жами масофа 20 соатдан кам вақт олмайди. Табиийки, аборигенлар бундай шароитга кўниккан. Сайёҳлар эса маршрутдан завқ олишмайди.
Рельслар ўтган асрнинг 60-йилларида қўйилган. Ўша вақтдан бери доимий равишда фойдаланиб келинади. Эҳтимол кейинги бир неча ўн йилликда ҳам бу ҳолат давом этар.


