“Мен бошқа лойиҳалар билан ишлаётиб, фазода анчадан бери ҳарбийлар хўжайинлик қилаётганига эътибор қаратдим ва фазо бошқача бўлиши ҳам мумкинлиги ҳақида ўйлай бошладим. Шунда менда ҳозирги коинот қурилмаларининг тўлиқ акси бўлган сунъий йўлдош яратиш истаги пайдо бўлди”, деб айтган 44 ёшли Пэглин.

Лойиҳага кўра, ракета орбитага пойафзал қутиси ўлчамидаги контейнерни олиб чиқиши кўзда тутилган. Бу контейнерда иссиқликка бардошли плёнкадан тайёрланган шишириладиган сунъий йўлдош жойланган бўлади. Ердан 560 км баланддликда плёнка очилиб, узунлиги 30 метрдан каттароқ арт-объект кўринишини олади. Плёнка қуёш нурини акслантириш хусусиятига эга бўлиб, айнан шу омил лойиҳада муҳим роль ўйнайди.

Пэглиннинг ҳисоб-китобига кўра, объект 3 ой давомида тунги осмонда порлаб туради. Уни кузатиш учун телескоп ёки бирор бошқа оптик асбоблар талаб этилмайди. Сўнгра объект атмосферанинг зич қатламларига тушиб, ёниб кетади.