Испаниянинг Сарагоса университети Хосе Игнасио Канудо ва бошқалар Acta Palaeontologica Polonica журналида бу ҳақда мақола эълон қилишди.

Мақолада ёзилишича, бундан 110 миллион йил аввал яшаган динозаврга Lavocatisaurus agrioensis деб ном қўйишган, у ўтхўр динозаврлар турига мансуб.

Мақолага кўра, унинг узунлиги 12 метрга яқин бўлган, яна иккита динозавр қолдиқларидан эса уларнинг узунлиги олти-етти метр бўлганлиги аниқланган.