ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон делегацияси «Ўзбекистон – Европа иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги мажлисида, «Евроиттифоқ – Марказий Осиё» минтақалараро учрашувида иштирок этади.

Бундан ташқари, Брюссель шаҳрида ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий комиссари Федерика Могерини, ЕИга раислик қилаётган Австрия ташқи ишлар вазири Карин Княйсел, Бельгия ташқи ишлар вазири Диде Рейндерс ва бошқа расмий шахслар билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.