The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, компаниянинг iPhone X’ни яна сотувга чиқариши янги авлоддаги айфонларга талаб пастлиги ва Apple’нинг Samsung олдидаги мажбуриятлари билан боғланган. Samsung компанияси Apple смартфонлари учун OLED-экранларни етказиб беради ва келишувда маълум миқдордаги дисплейларни етказиб бериш кўзда тутилган. 
 
Аввалроқ Apple янги моделлари – iPhone XS, XS Max ва арзонроқ модели XR’га буюртмалар олишни қисқартириши маълум қилинган. Бунинг ўрнига Apple ўтган йилги iPhone 8 ва 8 Plus моделлари учун буюртмалар олишни кўпайтирган. 2017 йилда тақдим қилинган бу смартфонлар iPhone XR’дан 20 фоиз арзонроқ туради.