Дижейнинг ҳаракатларидан жабр кўрган Женнифер Фрэйсл исмли ушбу қиз 4,5 млн доллар компенсация тўланишини талаб қилган.
Суд қизга пешвоз чиқиб, артист зиммасига қизга мўмайгина пул тўлаш мажбуриятини қўйган. Мусиқачи бўлиб ўтган воқеада 35 фоиз айбдор деб топилиб, қиз талаб қилган сумманинг учдан бирини тўлаб берадиган бўлди.
“Мен учун энг асосийси, мухлисларим концертларда ўзларини хавфсиз ҳис қилишларидир. Мен улар хурсанд бўлиб, мусиқадан завқ олишларини истайман”, деб айтган суд қароридан норозилигига қарамай мусиқачи.



