Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ана шу муаммоларни бартараф этиш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Greenworks” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.


Меҳмонлар музокаралар давомида шаҳарни ободонлаштиришга хизмат қилувчи ускуналар моделини тақдим этишди. Улар орасида триммерлар, чўткали асбоблар, қувватланувчи ускуналар бор.
Музокараларда пойтахт ҳокимлиги раҳбарияти намойиш этилган моделлардан келгусида ободонлаштириш ишларида фойдаланишни таъкидлашди. Бу ўз навбатида ҳудудларни тозалаш жараёнида шовқин даражасини камайтириш орқали шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга қулайлик яратишни таъминлайди.



