Унда партиянинг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоби, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. 

Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала кўрилди. O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Мавлуда Хўжаева партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари этиб сайланди.