Фото: Utopia Residences

Уч йилдан ортиқ вақтдан сўнг кема саёҳатга отланади. У Уимбилдон, Риодаги карнавал ёки Олимпия ўйинлари каби дунёнинг йирик спорт ва маданий тадбирларига ташриф буюриши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, турли шаҳарларга ташриф давомида портда одатдагидек бир неча сутка эмас, бир неча ҳафта давомида қолади.

Фото: Utopia Residences

Лойиҳа яратувчиси Дэвид Робнинг фикрига кўра, «Утопия» - саёҳат қилишнинг энг ҳашаматли усули ва бу ердаги кўплаб хонадонлар аллақачон сотилган. Барчасига қўшимча тарзда, Дэвиднинг круиз кемасига ўхшаш кема бошқа йўқ. У 100 йил давомида хизмат қилиши мумкин.

Фото: Utopia Residences

Кемада майдони 139 дан 576 квадрат метргача бўлган 190 та хонадон мавжуд. Интерьер мода ва вақт ҳукмига бўйсунмайдиган классик ечимлар билан ҳашаматли қилиб ишланган. Дизайнерларнинг асосий вазифаси «Утопия»ни круиз лайнери кўринишида эмас, Марказий боғдаги ҳашаматли хонадонни эсга солувчи бўлиб гавдаланишига эришиш эди.

Фото: Utopia Residences

Бортда кўнгилочар машғулотлар ҳам бўлиши кўзда тутилган. Сузиб юрувчи резиденцияда яшовчилар театр, тунги клуб ёки казинога боришлари, гольф ва теннис ўйнашлари, жаз тинглашлари, ҳовузда сузишлари, спорт залига бориш ёки пиёдалар йўлакчасида сайр қилишлари мумкин. Круизни амалга ошириш истагида бўлган, бироқ бунинг учун катта апартаментларни харид қилишни хоҳламайдиганлар учун 160 хонадан иборат бутик-меҳмонхона фаолият юритади.

Фото: Utopia Residences